ИШ БАЖАРИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУНОСАБАТЛАРИДА ИСТЕЪМОЛЧИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ СУБЪЕКТЛАРИНИ АНИҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Kalit so‘zlar:
истеъмолчи; зарар; субъект; иш бажариш; хизмат кўрсатиш; шартнома; фрилансер; тадбиркор; жисмоний шахс; юридик шахс.Annotatsiya
Иш бажариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истеъмолчи билан шартномавий муносабатларга киришаётган субъектлар доираси хилма-хилдир. Деярли барча ҳолатларда бу субъектлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳисобланади. Бироқ бугунги кунда иш бажариш ва хизмат кўрсатишларнинг инновацион усуллари кенг тарқалаётганлиги, Интернет тармоғи орқали онлайн хизмат кўрсатиш турларининг оммалашиб бораётганлиги истеъмолчи билан ҳуқуқий муносабатга киришаётган субъектлар доирасини аниқлаш муаммосини юзага келтирмоқда. Айниқса, фрилансерлик фаолиятининг ривожланаётганлиги, масофавий иш бажариш ва хизмат кўрсатиш кўламининг ортиб, онлайн хизмат турларининг такомиллашиб бораётганлиги истеъмолчилар ҳуқуқларига нисбатан янги хавф ва чақириқларни пайдо қилмоқда. Бу эса айни пайтда истеъмолчиларга етказилган зарарлар учун жавоб бериши лозим бўлган субъектларни аниқлаш ва топишда қийинчиликлар келиб чиқишига, айрим ўринларда эса зарарларнинг қопланмай қолишига олиб келмоқда. Ушбу юқоридаги қоиданинг амал қилиши учун эса жамиятда эркин рақобат, талаб ва таклифга асосланган бозор бўлиши зарур. Шу билан бирга, ҳар бир фуқаро истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкинлиги, “истеъмолчи доимо ҳақ эканлиги” истеъмолчилар ўртасида кенг тарғиб қилинмаётганлиги ҳам истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишда айтарли натижа бермайди. Мазкур омиллар иш бажариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш субъектларини аниқлашга нисбатан янги ҳуқуқий ечимлар ва қоидалар ишлаб чиқиш долзарблигини ифодалайди.