ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ УСТИДАН ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ МОҲИЯТИ: ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛ
Kalit so‘zlar:
парламент назорати; парламент назорати объекти; Давлат бюджети устидан парламентнинг молиявий назорати; Ҳисоб палатаси; Давлат бюджети ижроси.Annotatsiya
Мазкур мақолада ҳокимиятлар бўлиниши тизимида парламент назорати институтининг моҳияти, аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Парламент назоратининг асосий йўналиши сифатида давлат бюджети устидан назорат – мамлакатнинг молиявий асосини ташкил этувчи бюджет маблағлари сарфланишини назорат қилишга алоҳида ёндашилган. Давлат бюджети устидан назорат ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш, асосий молиявий ҳужжат бўлган Давлат бюджетини кўриб чиқиш, уни қабул қилиб, ижросини назорат қилишдир. Муаллиф парламент фаолиятининг асосий йўналиши сифатида давлат бюджети ижроси устидан парламент назорати, парламент ва унинг органларининг давлат бюджетини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш соҳаларида бюджет интизомига оғишмай риоя қилинишини таъминлашга қаратилган фаолиятни ўз нуқтаи назаридан ёритади. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг назорат функциялари Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш, Қонунчилик палатаси томонидан давлат бюджети ижроси якунлари ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботларининг кўриб чиқилиши, тегишли қарорлар қабул қилиниши, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш, Давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш мисолида ёритилади. Давлат бюджети устидан парламент молиявий назоратининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими орқали таҳлил қилинган. Муаллиф Давлат бюджети устидан парламентнинг молиявий назорат соҳасида илмий-назарий ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан амалий фикрларни илгари сурган.