ЖАМИЯТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИДА БИОМЕТРИК МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАСИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

биометрик технологиялар; шахсга доир маълумотлар; ахборот хавфсизлиги; биометрия; маълумотлар базаси.

Annotatsiya

Тадқиқот мавзуси жамиятни рақамлаштириш шароитида шахсни идентификация ва верификация қилиш жараёнига биометрик маълумотларга асосланган инновацион технологияларнинг жорий этилаётгани сабабли долзарб саналади. Бундан ташқари, маълумотларнинг криминалистик биометрик базалари шахси аниқланмаган жасадлар, жиноят содир этган шахслар, қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш бўйича муҳим вазифаларни ҳам ҳал этади. Бутун дунёда шахсга доир биометрик маълумотларнинг йўқолиши ва ўғирланиши ҳолатларининг кўпайиши сабабли уларнинг ҳимоясини таъминлаш даражасини ошириш зарурлиги белгиланди. Тадқиқотнинг мақсади – биометрик маълумотларнинг аҳамияти ва таснифини ўрганиш, биомет­рик маълумотлар айланмаси, биометрик маълумотлар хавфсизлигига оид хавфлар ва таҳдидлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ёритишдан иборат. Тадқиқотда тизимли-таркибий, қиёсий-ҳуқуқий ва статистик таҳлил усуллари, илмий билимларнинг расмий-мантиқий, умумилмий ва аниқ илмий усулларидан фойдаланилди. Олиб борилган изланишлар натижасида мамлакатимиз ҳамда хорижлик олимлар ва амалиётчиларнинг турли ишларини кўздан кечириш асосида биометрик маълумотларни ижтимоий ҳаётимизнинг турли соҳаларида  қўллаш, шунингдек, биометрик маълумотлар хавфсизлигини таъминлашнинг техник, ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлари каби масалалар кўриб чиқилди. Тадқиқот натижаларини биометрик маълумотлар айланмаси билан боғлиқ  фаолиятда, суд-экспертиза амалиётида, таълим муассасалари ва суд экспертларининг малакасини ошириш курслари машғулотларида қўллаш мумкин. Биометрик маълумотлар базасининг хавфсизлигини таъминлаш даражасини такомиллаштириш, биометрик модалликнинг ҳар хил турларини интеграция қилиш, ташқи ноқонуний таъсирлардан  ҳимоя қилиш мақсадида биометрик тизимларни  изчил синовдан ўтказиш бўйича  таклиф ва тавсиялар берилди.  

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15