ТЕРГОВ ҚИЛИШ ЁКИ СУД ИШЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШГА АРАЛАШИШ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИ ВА КОНСТРУКТИВ ХУСУСИЯТЛАРИ МАСАЛАСИ
Kalit so‘zlar:
жавобгарлик; аралашиш; прокурор; терговчи; судья; тергов; кўриб чиқиш; жиноят иши.Annotatsiya
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда жиноятчилик билан курашиш, хусусан, одил судловга қарши жиноятлардан бири – тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш қилмишлари жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Жиноятнинг ижтимоий зарурати, соҳа ҳуқуқий асосларининг доимий такомиллаштириб борилиши, бу жиноятларга қарши курашда вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш мақоланинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Бунда жиноятнинг конструктив хусусиятлари ҳуқуқий йўналиш сифатида белгилаб олинган. Одил судлов муносабатларидан келиб чиқадиган жиноий қилмишлардан бири бўлган тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш туфайли вужудга келадиган жиноят-ҳуқуқий муносабатларнинг объектив ва субъектив жиҳатлари ёритиб берилган. Тадқиқотнинг асосий мақсади мазкур соҳадаги муносабатларда юзага келувчи ҳолатларни бартараф этиш учун қонунчилик ривожланишини таҳлил қилишдир. Шу билан биргаликда, аралашиш шакллари ва мансабдор шахслар фаолияти билан биргаликда илмий қарашлар ҳам ўрганилган. Бундан ташқари, соҳадаги норма ижодкорлиги жараёнини янада ривожлантириш учун тегишли хулосалар чиқарилган.