ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗАРО ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

халқаро ҳамкорлик, ҳуқуқий ёрдам, жиноий жавобгарликка тортиш, экстрадиция, минтақавий ташкилотлар, рақамли глобализация, рақамли интеграция

Annotatsiya

Мақолада прокуратура идорасининг жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бундан ташқари, мақола халқаро ташкилотларнинг минтақавий доирадаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик фаолиятига оид масалаларга бағишланган. Жумладан, ушбу илмий тадқиқот ишида халқаро қидирувдаги шахслар биометрик ҳужжатларини бекор қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилган. Муаллифнинг халқаро конвенциялар, декларациялар ва хорижий мамлакатлар қонунчилиги бўйича қиёсий таҳлилида ушбу илмий мақоланинг ўзига хос хусусиятлари акс этган. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги шундаки, бундай жиноятлар содир этилиши замонавий техник воситалар ҳамда ҳаво ва ер транспортининг юқори технологияли объектлари, юқори трансконтинентал даражадаги ташкилот ва кўплаб молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан, ноқонуний, молиявий манбалардан фойдаланиш билан тавсифланади. Бундай жараёнларнинг салбий натижаси оқибатида трансмиллий характердаги оғир жиноятлар сонининг сезиларли даражада кўпайиши билан изоҳланади. Давлатлар ўртасида лозим даражадаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги жиноятчилар бир давлатда жиноят содир этиб, одил судлов ва прокуратура органларининг таъқибидан қочиш мақсадида ноқонуний равишда бош-
қа давлат чегараларини кесиб ўтиши салбий ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига олиб келади. Жиноятчиликка қарши курашиш масалаларида халқаро ҳамкорлик доирасидаги бундай жиноятларни очиш, тергов қилиш ва олдини олиш муаммоси бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15