АМНИСТИЯ АКТИ АСОСИДА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Kalit so‘zlar:
маҳаллий амнистия, умумий амнистия, инсонпарварлик тамойили, жиноятнинг такрор содир этилиши, амнистия тўғрисидаги қарор, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, афв, синов муддати.Annotatsiya
Тадқиқот объектини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси билан тартибга солинадиган, амнистия асосида жавобгарликдан озод қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ташкил этади. Тадқиқот предметига Жиноят кодексининг амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилишнинг ҳуқуқий асосларини ташкил қилувчи нормалари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ушбу масалага оид назарий асосларни белгилаб берувчи илмий асарлар киради. Тадқиқот ишининг долзарблиги шундаки, глобаллашув жараёнида жаҳоннинг илғор мамлакатлари юридик тажрибасидан фойдаланиб, қонунчиликни ўз миллий қадриятларимизга мос равишда ривожлантириб, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаб боришнинг илмий методологик асосларини амнистия акти асосида жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтларига нисбатан қўллаш ва ўрганиш замон талабидир. Тадқиқотни амалга оширишда анализ, синтез, диалектик, қиёсий-ҳуқуқий, мантиқий ёндашув, индукция, дедукция, жорий қонунчиликни таҳлил этиш, тизимлаштириш ва илмий билишнинг бошқа усулларидан фойдаланилди. Тадқиқот натижасида амнистия акти асосида жиноий жавобгарликдан озод этишда белгиланган нормаларни таҳлил қилиш, уларнинг амалиётда қай тартибда қўлланилишини ўрганиш, юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва шу асосда ушбу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифлар тайёрланди. Хулоса сифатида амнистия актини қўллаб, жиноий жавобгарликдан озод қилишда синов муддатини жорий этиш лозимлиги билдирилди.