ЎЗБЕКИСТОН АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИНГ НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

адлия, давлат, вазирлик, норма, экспертиза, тузилма, функция, ҳуқуқ, қарор.

Annotatsiya

 Бугунги кунда турли соҳалардаги муаммоларга тезкорлик билан ечим топиш ва шундай ечимлардан бири сифатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар яратиш давр талабидир. Норма ижодкорлиги фаолиятининг маҳсули ҳисобланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларни яратиш, ўз навбатида, мамлакатимизда амалга оширилаёган ислоҳотлар, қонунчилик ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига мувофиқлиги ҳамда жамоатчилик фикри устувор масалалардан ҳисобланади. Шунингдек, норма ижодкорлиги соҳаси ва мазкур фаолият билан шуғулланувчи органларнинг норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, хусусан, адлия органларининг бу борадаги фаолиятини ривожлантириш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Норма ижодкорлиги фаолиятининг назарий-методологик таҳлили ва адлия органлари норма ижодкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда адлия органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини ташкил этишнинг янги ва замонавий механизмларини жорий этиш, давлат бошқаруви органлари ва идораларининг норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳада бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда адлия органларининг мазкур соҳадаги вазифа ва функцияларини янада такомиллаштириш тақозо этилади. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, ушбу мақолада норма ижодкорлиги соҳаси ва Ўзбекистон адлия органларининг норма ижодкорлиги бўйича фаолият йўналишларини янада такомиллаштириш юзасидан муаллифлик таклифлари илгари сурилган. 

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15