ГЕНЕЗИС РАЗВИТИЯ СДЕЛОК, ЗАКЛЮЧЕННЫХ В РЕЗУЛЬТАТЕ ОГРАНИЧЕНИЯ ДЕЕСПОСОБНОСТИ
Ключевые слова:
римское право, исламское право, сделки, односторонние сделки, двусторонние сделки, недействительность сделок, ограниченная дееспособность, недееспособность, недос- татки дееспособности.Аннотация
Мазкур мақолада битимлар, уларни тузиш тартиби ва шартлари, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш асослари таҳлил қилинган. Ушбу муносабатлар қадимги Рим ҳуқуқи ва ислом ҳуқуқида қай даражада ўз ечимини топгани икки ҳуқуқ тизимини таққослаган ҳолда ўрганилган. Муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз шахслар томонидан тузилган битимларнинг ҳуқуқий оқибатлари ва реституция масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган шахслар томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш масалалари, асос ва натижалари, бу борада олимларнинг турли ёндашувлари ҳам таҳлил қилинган. Мақолада Рим ҳуқуқининг ривожланиш босқичларида битим институтидаги ўзгаришлар ҳамда ислом динининг тўрт мазҳабида битимларнинг ҳақиқий эмаслиги ва уларни бекор қилиш тартибидаги тафовутлар муҳокама этилган. Шу билан бирга, унда аёллар ва вояга етмаган шахслар битим тузишда томонлар сифатида иштирок этиши масалалари ҳам ўз аксини топган. Ислом ҳуқуқида тузилган битимни бекор қилиш учун фойдаланилган исботлаш воситалари ёритилган бўлиб, иқрорлик, гувоҳлик ва қасам тушунчаларига таърифлар берилган. Мақолада муомала лаёқатига эга бўлмаган шахсларга нисбатан васий ёки ҳомий та-
йинлаш масалалари ҳам ифода этилган.