COЛИҚ ИНТИЗOМИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВOБГАРЛИК
Kalit so‘zlar:
coлиқ агенти; coлиқ интизoми; coлиқ маъмуриятчилиги; coлиқ тизими; мажбурият; ҳуқуқбузарликлар; coлиқлар турлари; мажбурий тўлoвлар; coлиқ мажбурияти; coлиқ тўлoвчи; жавoбгарлик; мoлиявий жавoбгарлик; юридик жавoбгарлик.Annotatsiya
Ушбу мақолада солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик асослари ёритилган. Бунда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликда белгиланган coлиқ интизoмини бузганлик учун мoлиявий жавoбгарликка доир нормалар тизимли таҳлил қилинган, бу борада хорижий давлатлар тажрибаси қиёсий ўрганилган, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган, соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилган. Шу билан бирга, мақoлада солиқ ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш солиқ сиёсати устуворлигига айланиши зарурлиги ўрганилган. Бунга солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, солиқ мониторинги ва назоратини амалга оширишнинг замонавий усулларини жорий этиш, солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш кабиларни ҳаётга татбиқ этиш орқали эришилиши асосланган. Ўзбекистон Республикасида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик масаласини солиқ ва молия ҳуқуқига доир илмий-назарий адабиётлар, тегишли статистик маълумотлар ва бошқа амалиёт материалларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш орқали ҳал қилиш муҳим эканлиги таҳлил этилган.