ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ҲИМОЯЧИ ФАОЛИЯТИДА ТОРТИШУВ ПРИНЦИПИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ АҲАМИЯТИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

ишни судга қадар юритиш, тортишув принципи, ҳимоячи фаолияти, суд назорати, тергов судьяси.

Annotatsiya

Ушбу мақолада жиноят-процессуал принциплардан бири бўлган тортишув принципининг мазмуни, унинг жиноят процессининг ишни судга қадар юритиш босқичларида амал қилиши моҳияти ҳамда ҳимоячи фаолиятидаги аҳамияти очиб берилган. Ишни судга қадар юритишда тортишув принципининг моҳияти ҳамда унинг ҳимоячи фаолиятидаги аҳамияти юзасидан миллий ва хорижий давлатлар процессуалист олимларининг илмий-назарий фикрлари билан мунозарага киришилган, бу борадаги хорижий давлатлар қонунчилиги ўрганилган ва чуқур таҳлил қилинган. Жиноят-процессуал қонунчилигимизда тортишув принципининг амал қилиш доираси чекланганлиги сабабли унинг амал қилиш доирасини кенгайтириш, хусусан, тортишув принципининг ишни судга қадар юритиш босқичларида ҳам қўлланилишига эришиш ушбу мақолани ёзишдан кўзланган асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланган. Олиб борилган таҳлиллар натижасида ЖПК 25-моддасининг номланиши ва биринчи қисмини янги таҳрирда баён этиш, хусусан, жиноят процессининг барча босқичларида, жумладан, ишни судга қадар юритишда ҳам иш юритиш тарафларнинг ўзаро тортишуви асосида амалга оширилишини белгиловчи нормани қонунчилигимизда мустаҳкамлаш юзасидан илмий асослантирилган таклифлар берилган. Шунингдек, ишни судга қадар юритишда тарафлар тенглиги ва тортишув принципининг таъминланиши, айблов ва ҳимоя фаолияти устидан холис суд назоратининг муваффақиятли амалга оширилиши ҳамда ҳимоячи ҳуқуқларини кенгайтиришга эришиш мақсадида хорижий давлатлар қонунчилигида мавжуд бўлган тергов судьяси институтини қонунчиликка имплементация қилиш асосида ЖПКнинг 28- ва 29-моддаларини янги таҳрирда баён этиш таклиф этилган. Мақолани ёзиш давомида қиёсий-ҳуқуқий, мантиқий, (анализ ва синтез), илмий билиш манбаларини комплекс тадқиқ этиш усулларидан кенг фойдаланилган. 

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15