ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНИШИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Kalit so‘zlar:
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, ноқонуний айланиш, наркотиклар, гиёҳвандлик статистикаси.Annotatsiya
Ушбу мақола гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш тизимининг халқаро миқёсдаги қиёсий таҳлилига бағишланган. Мақолада ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, дунёнинг турли мамлакатларида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг айланишини назорат қилиш масалалари муҳокама қилинган. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соҳасидаги мавжуд вазиятни бартараф этишда ёндашувнинг характерли хусусиятлари, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш жараёнида ушбу нохуш ҳодисага қарши туришда турли усуллардан фойдаланиш таҳлил этилган. Бутун инсониятнинг глобал муаммосига қарши курашиш усулларидан биргаликда фойдаланиш зарурати аниқланди ва асосланди. Мазкур тадқиқот асосида муаллиф жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича жаҳон тажрибасига эътиборни жалб этиш ва уни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритишни таклиф қилади.