ШАҲАРЛАРДА ҚУРИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ЭКОЛОГИЗАЦИЯЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

барқарор ривожланиш, “яшил” иқтисодиёт, қурилиш фаолияти, аҳоли пункти (шаҳар), экологизациялаш, камчиқит технология, энергия тежамкор иншоот.

Annotatsiya

Фуқароларнинг қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш, энг аввало, улар яшайдиган ҳудудларда – шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ер, сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш жараёнида экологик нормативларга риоя қилиш, қурилиш жараёнини экологизациялаш, ҳудудларни оқилона зоналаштириш кабиларга боғлиқ. Амалга оширилган мазкур тадқиқот ишида шаҳарлардаги асосий экологик муаммолар қурилиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ равишда кўриб чиқилди. Бунда қурилиш ишларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлари ва илмий-назарий асослари ўрганилди. Шунингдек, ҳудудларни зоналаштириш, қурилиш жараёнини экологизациялаш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришнинг афзалликлари, чиқитсиз технологияларни жорий этиш, шунингдек, энергия тежамкор бино-иншоотлар ва уй-жойларни барпо этиш масалалари илмий-ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилди. Бундан ташқари, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида назарда тутилган стратегик мақсадларга эришишда экологик жиҳатдан самарали инновацион технологияларни жорий этиш, атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва камайтириш, экологик йўналтирилган иқтисодиётнинг ўсишини таъминлаш, қурилиш фаолиятида ҳам “яшил” стандартларни қўллашнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқилди. 

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15