ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ШАРТНОМАВИЙ МАЖБУРИЯТНИ БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН ҚАРЗДОРНИНГ АЙБДОРЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

шартнома, мажбурият, айб, презумпция, қарздор, кредитор, жавобгарлик, форс-мажор.

Annotatsiya

Фуқаролик ҳуқуқи назариясида шартнома юридик факт сифатида унинг иштирокчилари томонидан ҳуқуқ ва бурчларни вужудга келтириш, ўзгартириш ҳамда бекор қилиш ҳақидаги келишув ҳисобланади. У ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, шу жумладан, қишлоқ хўжалигида мол-мулк топшириш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш каби мулкий муносабатлар шаклланишида ҳам асосий ҳуқуқий восита саналади. Аграр соҳада қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ташкилотлари билан контрактация шартномалари; таъминотчи ташкилотлар билан моддий-техника ресурслари етказиб бериш бўйича шартномалар;  хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан механизациялашган ишларни бажариш; хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари бўйича шартномалар кенг қўлланилади. Мазкур шартномалар иштирокчилари унинг мазмуни юзасидан ўз зиммаларига маълум мажбуриятлар олади. Бироқ шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши ёки лозим даражада бажарилишига эришиш контрагентлар ҳаракатига боғлиқ. Шартнома интизомига риоя этмаслик эса фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни вужудга келтиради. Бу, ўз навбатида, даъвогар (кредитор) тарафнинг айбдорлик презумпцияси тамойилидан фойдаланишига сабаб бўлади. Мажбуриятнинг лозим даражада бажарилмаслиги учун қарздор жавобгардир. Мазкур мақолада тадқиқот предмети сифатида шартномавий мажбуриятни бажармаганлик учун қарздорнинг айбдорлик презумпцияси ўрганилади.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15