ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ УСТИДАН ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Kalit so‘zlar:
жамоатчилик назорати, давлат бюджети, бюджет харажати, фуқаролик молия назорати, фуқаролар учун бюджет, очиқ бюджет, жамоатчилик молия назорати объекти ва субъектлари.Annotatsiya
Мазкур мақолада жамоатчилик назоратининг янги ва истиқболли йўналиши илмий таҳлил этилган. Бу – давлат бюджети, унинг ижроси устидан фуқаролар ва кенг жамоатчилик олиб борадиган назорат. Молиявий назорат бюджет маблағларининг самарали сарфланишида муҳим аҳамиятга эга. Давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг фаол иштироки ижобий натижаларга олиб келгани каби, бу метод бюджет харажатларининг мақсадли ишлатилишига хизмат қилади. Мазкур тадқиқот иши кузатиш, умумлаштириш, аксиоматик, статистик, формал-юридик ва қиёсий методлар асосида амалга оширилди. Фуқароларнинг молия назоратидаги иштироки кузатилди ва бу соҳа таҳлил қилинди. Мавжуд ҳуқуқий асослар ва уларнинг амалий ижроси ўрганилди. Натижада фуқаролар томонидан молиявий назоратни амалга оширишдаги айрим муаммолар аниқланди. Хусусан, норматив-ҳуқуқий асосларнинг тўлиқ шаклланмаганлиги ва унинг сабаблари; бюджет лойиҳаси муҳокамаси ва унинг ижросида очиқлик ҳамда шаффофликнинг етишмаслиги; айрим давлат молиявий назорати субъектларининг коррупцияга аралашуви; бюджет харажатларининг самарасиз ҳамда айрим мансабдорларнинг манфаатлари йўлида сарфланиши; бюджет лойиҳаси муҳокамаларида кенг жамоатчилик фикри-
ни ҳисобга олишнинг механизмлари ривожланмаганлиги; ушбу муаммоларни ҳал этиш учун, албатта, фуқароларнинг давлат бюджети ижроси устидан назоратини кучайтириш керак, деган хулосага келинди. Ҳар бир фуқаро бюджет даромади ва харажатлари ҳақида маълумотга эга бўлиш ҳамда уни назорат қилишга ҳақли. Мақолада ушбу соҳадаги муаммолар таҳлилидан келиб чиқиб, айрим муаллифлик таклифлари илгари сурилган.