ШАРҚ УЙҒОНИШ ДАВРИ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ АБАДИЯТГА ДАХЛДОР ИЛМИЙ МЕРОСИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

буюк тарихий мерос, цивилизация, Евроосиё, Уйғониш даври, Шарқ Уйғониш даври, илмий мерос, халқаро алоқалар, диний бағрикенглик.

Annotatsiya

Юртимизда Шарқ Уйғониш даври маданияти, маънавиятини ўрганиш, буюк даҳоларимизнинг бой маданий ва маънавий меросини ёш авлодларга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Инсоният босиб ўтган узоқ тарихий тараққиёт даврларига назар ташлар эканмиз, бирор жамият, давлатнинг илм-фан, маърифат, эзгу ғоялар ва мафкурасиз ривожлана олмаслигини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб келаётганининг гувоҳи бўламиз. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик тамойилларга асосланган жамият асосларини яратишда буюк даҳоларимизнинг улкан меросини тадқиқ қилиш ва уни ҳаётга татбиқ этишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Мақолада аждодларимиз яратган бебаҳо бой илмий мерос ҳақида маълумотлар беришга ҳаракат қилинди. Зеро, илм-маърифат юксалиш даврида, айниқса, ўрта асрларда ўзининг юқори босқичига кўтарилди ва равнақ топди. Бу даврда минглаб буюк мутафаккирларимиз, олиму шоирларимиз етишиб чиқди ва жаҳон илм-фани равнақига улкан ҳисса қўшди. Ушбу мақолада буюк аждодларимизнинг улкан тарихий, маданий, маънавий меросини атрофлича ўрганиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш, илм-фан чўққиларини забт этиш, ватанимизнинг обрў-эътибори, унинг шон-шуҳратини ошириш ҳар биримизнинг муқаддас вазифамиз эканига эътибор қаратилди. 

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-04-15