Ислом ҳуқуқида оила ва оилавий муносабатларга қарши жиноятлар масалалари
Kalit so‘zlar:
Ислом, шариат, Қуръон, зино, оила, эр-хотин, никоҳ, ажрим, жиноят, жазо, жиноятлар таснифи.Annotatsiya
Мазкур мақолада ислом ҳуқуқида оила ва оилавий муносабатларга қарши жиноятлар масалалари батафсил кўриб чиқилган. Хусусан, муаллиф томонидан ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий йўналтирилган давлат сифатида Ўзбекистон моҳиятан диний мамлакат эмаслигига қарамай, бу ерда ҳозирги пайтда анъанавий жаҳон динларининг деярли бутун спектри мавжудлиги қайд этилади. Айни чоғда мамлакатда оила инсонга бутун ҳаёти давомида йўлдош бўлиб борадиган энг муҳим ижтимоий институт экани алоҳида таъкидланади. Мазкур институтнинг шахсга таъсирининг аҳамияти, мураккаблиги, кўп қирралилиги ва муаммоли табиати оилани ўрганишда кўплаб илмий ёндашувлар ҳамда илмий таҳлиллар бўлишини тақозо этиши, шу муносабат билан мусулмон оилаларида пайдо бўладиган криминоген ҳолатларни эр ва хотин, ота ва болалар ўртасидаги муносабатлар, умуман, оила институтини тартибга солувчи шариат қонунлари орқали кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги, шариатда жиноят ҳуқуқи нисбатан кам ривожланган қисм экани, ундаги нормалар архаик тусга эга бўлиб, нисбатан паст даражадаги юридик техникани акс эттириши, ислом жиноят ҳуқуқида зино, зино ҳақида ёлғон хабар бериш, жиноий аборт каби оилага қарши жиноий қилмишлар тушунчаси, ушбу жиноятлар учун жазолар, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳамда бошқалар кўриб чиқилган.