Миграция соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жиноий-ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш масалалари
Kalit so‘zlar:
миграция, ноқонуний миграция, миграция соҳасидаги жиноятлар, жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик, либерализация, миграция соҳасидаги қонун ҳужжатлари.Annotatsiya
Миграция жараёни жаҳон мамлакатлари ривожланиши ҳамда инсон манфаатларига таъсир қилувчи мукаммал ва кўп қиррали ҳодисадир. Бир томондан, миграция Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан барқарор ривожланиш мақсадларининг бири сифатида олиб қараладиган бўлса, иккинчи томондан, миграцияни қабул қилувчи ривожланган давлатлар учун ноқонуний миграцияга қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш каби муаммоларни бартараф этиш масалаларининг долзарблигини оширади. Миграция, асосан, дунёнинг айрим ҳудудларидаги нотинч ҳолатлар, иқтисодий инқирозлар, ижтимоий ҳимояланмаганлик натижасида келиб чиқмоқда. Шу билан бирга, аҳолининг бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиш жараёнида ҳар доим ҳам қонунларга риоя этилмаслиги, шунингдек, жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида қонунни четлаб ўтишлар ноқонуний миграцияни келтириб чиқармоқда. Шу боис давлатлар миграция жараёнини самарали бошқариш мақсадида ўзларининг жиноят қонунчиликларида миграция соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари белгиланган. Мазкур мақолада миграция жараёнини самарали бошқариш учун жиноий-ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш масалалари ҳамда бу борада миллий ва хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилиги қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинди. Натижада миллий қонунчилигимизда миграция соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жиноий-ҳуқуқий жавобгарликни белгиловчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарурияти асослантирилди.