АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ЮРИДИК ТАБИАТИ
Kalit so‘zlar:
аҳоли пункти, шаҳар, барқарор ривожланиш, атроф-муҳит, экологизациялаш, саноат, қурилиш фаолияти, табиий ресурслар.Annotatsiya
Мақолада аҳоли пункти тушунчаси илмий-назарий тавсифлар ва амалдаги қонун ҳужжатлари асосида очиб берилган. Муаллиф аҳоли пунктларини турларга бўлишда ўзининг мус-
тақил ёндашувини ишлаб чиққан. Шунингдек, аҳоли пунктларининг юридик тавсифи ва табиати очиб берилган. Шаҳарлардаги асосий экологик муаммолар ўрганилган, уларни ҳал қилиш масалалари БМТнинг Шаҳарларни ривожлантириш бўйича янги дастури (Хабитат III) доирасида кўриб чиқилган. Муаллиф аҳоли пунктларида атроф-муҳит сифатини таъминлаш, экологик меъёрларга қатъий амал қилиш ва шу йўл билан инсоннинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратган. Бунда барқарор ривожланишнинг муҳим шартларидан бири сифатида шаҳарлар ривожланишининг экологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатлари уйғунлигини таъминлаш зарурияти илмий асосланган. Муаллиф ишлаб чиқариш, саноат, қурилиш соҳаларини экологизациялаш, аҳоли пунктларидаги акустик таъсир, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг экологик-ҳуқуқий талаблари, сув ресурслари ва аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ санитария нормаларига риоя этиш масалаларини илмий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилган. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан жамоатчилик вакилларини кенг жалб қилган ҳолда шаҳарларнинг “экологик рейтинги”ни юритиш тартибини жорий этиш зарурати асослаб берилган. Мавзу доирасида амалга оширилган тадқиқот натижасида илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган хулосалар ишлаб чиқилган.