ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ АДЛИЯ ТИЗИМИДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ИНСТИТУТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Kalit so‘zlar:
вояга етмаганни четлатиш, адлия, одил судлов, реабилитация, реинтеграция.Annotatsiya
Вояга етмаганларни жиноий таъқибдан четлатиш институти бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича турли халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда акс эттирилган. Бу жуда муҳим ва шу билан бирга, танқидчиларнинг фикрича, жуда мунозарали халқаро стандарт. Институт тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида давом этаётган низолар ва хатолар устида доимий равишда ишларнинг олиб борилиши туфайли мазкур институт кўплаб мамлакатларда вужудга келган ва ривожланиб кетган. Бу ҳақда тўлиқ ва объектив тасаввурга эга бўлиш учун мақолада институтнинг пайдо бўлиш сабаблари, шаклланиш босқичлари, назария ва амалиётнинг ривожланиш истиқболлари ўрганилган. Вужудга келганда ва бутун ҳаёти давомида четлатиш чоралари кучли қаршиликка дуч келингани эътиборга молик ҳолат, шу билан бирга расмий жиноий таъқибдан четлатиш чоралари тарафдорларининг вақт ўтиши билан ортиб борганлигини ва уларнинг мавқеи фан ва амалиётда мустаҳкамланганлигини ҳам инобатга олиш даркор. Тадқиқотлар ва йиллар давомида ўтказилган мета-таҳлиллар уларнинг расмий процессуал жараёнларига қараганда самаралироқ эканлигини исботлади. Шу билан бирга, ушбу тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, четлатиш чоралари ўз-ўзидан вакцина воситаси эмас, балки жиноят ишини тергов қилиш ва таъқиб қилишнинг расмий жараёнларидан бир неча баравар самарали воситадир. Шу муносабат билан, мақолада хорижий адабиётлар ва АҚШ, Англия, Германия ва Япония давлатларининг миллий ҳуқуқни қўллаш тажрибалари кўриб чиқилган. Унинг мақсади – боланинг расмий процессуал жараёнидаги манфаатларини таъминлаш учун иложи борича илғор амалиётнинг далилларини олиш, шунингдек, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни имплементация қилиш жараёнида салбий тажрибага дуч келмаслик ва уларнинг олдини олишдан иборат. Бундан ташқари, вояга етмаганларни жиноий таъқибдан четлаштириш бўйича тушунчалар ва тадқиқот натижаларига умумий нуқтаи назарни тақдим этади, бу эса илмий жиҳатдан исботланган хулосалар асосида ушбу чораларни имкон қадар камчиликсиз ва самарали тарзда амалга ошириш учун замин яратади.